Янгиланган ROG Zephyrus G16: ўйинлардан то битта кликдан бошланадиган ижодгача
Бизнес
−
07 Июнь
2890Янги ROG Zephyrus G16 ўйин ўйнаш учун ҳар доим шай турадиган ноутбукка эга бўлиш ҳақида қайғурадиган ҳар қандай контент яратувчисининг орзусидир. Ажойиб OLED дисплей ва замонавий ихчам шакл, юқори унумдорлик ва энг янги компонентлар ушбу ноутбукни харид қилиш учун асосий сабаблардан биридир.
Ушбу замонавий ноутбукдан ҳам ўйинлар учун, ҳам профессионал мақсадлар учун осонгина фойдаланиш мумкин. Ташқи кўринишига кўра, ROG Zephyrus G16`ни ўйинлар учун дейиш қийин, лекин шу билан бирга унинг янги дизайни геймерча ноутбук кўринишидан ихчамроқ қурилма кўринишига мослаштирилган.
OLED дисплей билан ижодкорликнинг янги ўлчамларини очиш
OLED дисплейли ноутбукка қараган фойдаланувчи ҳар доим ёқимли туйғуларни ҳис қилади. Nebula стандартига мувофиқ Zephyrus G16`нинг 16 дюймли OLED дисплейи бундан мустасно эмас. У ҳақиқий қора рангни (Display HDR True Black 500) кўрсатишга қодир, яъни барча ранглар нисбатан ёрқинроқ ва аниқроқ кўринади. Ўйинларда бу хира ёритилган саҳналарда кичик деталларни тўлиқ ажратиб олишга, ижод қилаётганда эса рангларнинг тўлиқ чуқурлигини акс эттиришга ёрдам беради.
Samsung билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 240 Гц частотали G-Sync дисплей ASUS ноутбукидаги биринчи бундай турдаги дисплейдир. У ROG Nebula HDR технологиясини ўта аниқ тасвирлар ва ажойиб ранглар динамикаси билан бирлаштириб, мисли кўрилмаган ҳисларни беради.
Ноутбукда контент яратувчиларни, шубҳасиз, “ўзига ром этадиган” жиҳат бу 16:10 томонлар нисбати, Pantone Validated сертификати, 100% DCI-P3 ранг қамрови ва Dolby Vision технологиясини қўллаб-қувватлаш имкониятларидир. Яъни, фойдаланувчи катталаштирилган “варақ” ва статик ҳамда динамик тасвирларда рангларнинг ажойиб кўринишига эга бўлади.
Ўйин кучининг эволюцияси
ROG Zephyrus G16 – бу ROG оиласидан янги Intel Core Ultra 9 185H процессори, яъни Meteor Lake билан бирга чиқарилган биринчи ўйин ноутбуки. Янги Core Ultra процессорлари ноёбдир, чунки уларда Neuron Processing Unit (NPU) технологияси мавжуд. Ушбу NPU`лар янада самарали ва унумдор ишлаш учун CPU ва GPU`дан юкнинг бир қисмини олиб ташлашга қодир. G16 да NPU график картадаги юкни камайтиради, натижада ўйинларда ҳам, ижодий иловаларда ҳам тизим тезроқ ишлайди.
Zephyrus G16`да GPU, худди ROG оиласининг янги мужассамланишидан кутилганидек, энг сўнгги NVIDIA GeForce RTX 40 сериясига эга бўлди. Максимал конфигурацияда бу ноутбуклар учун 4090 ни ташкил қилади. Бу шуни англатадики, GPU қўшимча самарадорликни ошириш учун жуда кўп эксклюзив технологияларга эга. Буларга NVIDIA Advanced Optimus технологияси, DLSS 3, нурлар трассировкаси ва Max-Q билан бирлаштирилган дисплей мультиплексорлари киради.
Совитиш тизимига инновацион ёндашув
ROG Zephyrus G16 таъсирчан ROG Intelligent Cooling`га эга инновацион ноутбукдир. Иккита совиткич, учта Gen 2 Arc Flow вентиляторлари, Thermal Grizzly LSD термал интерфейси ва буғли камера комбинацияси (RTX 4080 ва RTX 4090 учун) кучли иш юки шароитида ҳам барқарор ишлашни таъминлайдиган самарали совитиш тизимини ташкил қилади.
Ва енгил иш юки билан ишлаганда, Zephyrus G16 мутлақо сокин режимда ишлашга қодир. Бундай ҳолатлар учун ноутбукда Ambient Cooling 0 dB технологияси мавжуд бўлиб, у шовқин даражасини деярли нолга туширади. Бу иссиқликни пассив равишда тарқатиш мақсадида барча вентиляторларнинг ўчирилиши орқали содир бўлади.
Янги корпуснинг нафислиги ва қулайлиги
ROG Zephyrus G16 юмшоқ юмалоқ бурчаклар ва ультра юпқа дизайнли юқори сифатдаги алюминий корпусга эга. Кўринишдаги асосий ўзгариш – қопқоқдаги LED матрицаси дизайни ўтмишда қолдирилгани бўлди. Унинг ўрнига ўйин учун кичик маълумот берувчи нафис “кумуш диагональ” ўрнатилди. Ушбу мини LED тасма – Slash Light – хабарнома кўрсаткичининг бир тури ҳисобланади. Бундан ташқари, Armoury Crate иловасида унинг экрани ва анимациясини созлаш мумкин.
G16’нинг дастлаб ўйинлар учун деб эълон қилинганига қарамай, ноутбук жозибали ижодий услуб эстетикасини сақлаб қолган. Ишлаб чиқарувчи фойдаланувчиларга иккита ранг вариантини таклиф қилади: Eclipse Grey ва Platinum White. Фойдаланувчиларга бармоқ изларини жуда яхши яширадиган корпус материали жуда манзур бўлади.
Бутун Zephyrus линияси сингари, 2024 йилги G16 ҳам ROG оиласидаги энг енгил ва ихчам ўйин ноутбукларидан биридир. Чунки, янги маҳсулотнинг қалинлиги атиги 1,49 см ва оғирлиги 2 кг дан кам.
Ишлаб чиқарувчи ROG Zephyrus G16`ни қўшимча қурилмаларни улаш имкониятидан маҳрум қилмади. Фойдаланувчи HDMI 2.1 портлари, USB-C Thunderbolt 4, иккита USB-А 3.2 Gen 2, USB-С 3.2 Gen 2, microSD уяси ва қулоқчинлар учун портга эга бўлади. Яъни, симсиз сичқончани, ўйинда эшитиш учун гарнитурани, график планшетни, мониторни улаш мумкин ва қўшимча портлар етишмаслигига дуч келинмайди.
ROG Zephyrus G16 ҳақида қўшимча маълумотни ушбу ҳаволадан топиш мумкин.
ROG Zephyrus G16`ни Ўзбекистондаги электроника дўконларида, шунингдек, ASUS`нинг расмий ҳамкори: upg.uz`дан харид қилиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси