Янгиланган рекорд ва ошган ўлимлар сони: Ўзбекистонда COVID-19 тарқалиши яна тезлашмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда кеча, 17 апрель куни коронавирусдан касалланиш бўйича 342 та ҳолат қайд этилди. 109 нафар бемор ўта оғир аҳволда, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақдаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 17 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 342 нафарга кўпайиб, 86 680 кишини ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 3 нафари Андижон вилоятида;
  • 10 нафари Бухоро вилоятида;
  • 8 нафари Жиззах вилоятида;
  • 2 нафари Навоий вилоятида;
  • 3 нафари Наманган вилоятида;
  • 29 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 4 нафари Фарғона вилоятида;
  • 1 нафари Хоразм вилоятида;
  • 50 нафари Тошкент вилоятида;
  • 221 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар;
  • Бухоро вилоятида 8 нафар;
  • Наманган вилоятида 5 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 22 нафар;
  • Фарғона вилоятида 2 нафар;
  • Тошкент вилоятида 37 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84043 (+205) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 638 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1999 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

670

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг