Янгибозор тумани ҳокими лавозимидан озод этилди
Жамият
−
15 Февраль 2023
11771Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани ҳокими Ўктамбой Қурбонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумот учун, Ўктамбой Қурбонов Янгибозор туманига ҳоким бўлишидан аввал Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юрган.
2021 йил декабрь ойида ижтимоий тармоқларда Қурбоновнинг фермерларни ҳақорат қилгани ёзилган аудио тарқалганди. Аудиода ҳокимнинг бажарилмаган ишларни қоғозда “бажарилди” деб кўрсатиб келгани айтилган.
“О-о-о товуқ мия, нимага чақирганимда ёнимга келмадинг, нимага чақирган эдим сени? Буғдой қани? Бажармасанг... (ҳақорат қилган – таҳр.) Бажармаганингни бажартириб, бўйнимга олиб турибман. Ҳезалаклар! Мен бўйнимга олиб, 105 фоиз қилинглар, дедим. Яхши гапни тушунмайдиган тўнғиз. Нима қилиш керак ишлашларинг учун, айт нима керак?”, деган Қурбонов.
LiveБарчаси