Янги Зеландияда зилзила содир бўлди

Олам

image

Бугун, 4 март куни Янги Зеландия таркибига кирувчи Кермадек архипелаги ҳудудида 6,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология марказига таяниб, ТАСС хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, зилзила эпимаркази 8 минг киши истиқомат қилувчи Керакри шаҳридан 928 км шимоли-шарқда жойлашган. Ер силкинишининг ўчоғи 150 км чуқурликда жойлашган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи йўқлиги айтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг