Янги Зеландия Россия ва Беларуснинг 44 та компанясини “қора рўйхат”га киритди

Олам 1529
image

Янги Зеландия Россия ва Беларуснинг 40 дан ортиқ компаниясига, жумладан, "Газпром" трансмиллий корпорациясига нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда бугун, 7 июнь куни мамлакат ҳукумати хабар берди.

Янги Зеландия Ташқи ишлар вазири Наная Махутанинг сўзларига кўра, навбатдаги санкциялар пакети 44 та корхонага, жумладан, Беларуснинг олтита  мудофаа компаниясига тааллуқли. Таъкидланишича, янги зеландияликларга ушбу компаниялар билан ҳамкорлик қилиш тақиқланади.

Ҳукумат сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, “Газпром” шунингдек, қурол ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ташкилотлар санкциялар рўйхатига тушган.

Унда таъкидланишича, санкциялар таъсири остидаги корхоналар “Россия учун стратегик аҳамиятга эга”, чунки улар хомашё, инфратузилма, алоқа, транспорт, қурол-яроғ ва молиялаштириш билан шуғулланади. 

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина уруши бошлангандан сўнг, Янги Зеландия Россиядаги жисмоний шахслар, мудофаа корхоналари, молиявий ташкилотларига санкциялар эълон қилганди. Шу жумладан, юздан ортиқ россиялик сиёсатчилар, тадбиркорлар ва уларнинг яқинларига Янги Зеландияга кириш тақиқланди. Маълумот  учун, санкциялар рўйхатида Россия Президенти Владимир Путин ва Бош вазир Михаил Мишустин ҳам бор.

Мактабой Эргашева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.2
t
×