Янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ туғилди?
Жамият
−
02 Январь 2022
115772022 йилнинг 1 январь куни Ўзбекистонда жами 2316 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 1118 нафари қиз, 1198 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида (270 нафар) туғилди.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларда:
Шунингдек:
- иккинчи ўринда Фарғона вилояти (239 нафар),
- учинчи ўринда Наманган вилояти (218 нафар),
- тўртинчи ўринда Сурхондарё вилояти (213 нафар чақалоқ) қайд этилди.
Қолаверса, шу куни туғилиш кўрсаткичи бўйича:
5-ўринни Қашқадарё вилояти (210 нафар),
6-ўринни Андижон вилояти (197 нафар),
7-ўринни Тошкент шаҳри (177 нафар),
8-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси (156 нафар),
9-ўринни Тошкент вилояти (155 нафар),
10-ўринни Хоразм вилояти (115 нафар),
11-ўринни Бухоро вилояти (113 нафар),
12-ўринни Жиззах вилояти (102 нафар),
13-ўринни Навоий вилояти (90 нафар),
14-ўринни Сирдарё вилояти (61 нафар) банд этди.
Дунёга келган болаларнинг 12 тасини икки ҳомилали, 1 тасини тўрт ҳомилали эгизаклар (жами 28 нафар чақалоқ) ташкил қилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январь куни 1961 нафар, 2019 йилнинг шу куни 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар ҳамда 2021 йилнинг айни шу санасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келган эди.
LiveБарчаси