Янги йил куни “свет” муаммо бўлмайдими? Энергетика вазирлиги жавоб берди

Жамият

image

Ўзбекистон энергетика соҳаси ҳақиқатан ҳам жиддий синовли кунларни бошдан кечирмоқда. Мамлакатдаги совуқ кунлар энергетика соҳасида муаммоларни яна бир бор сув юзига чиқариб қўйди. Олдинда эса Янги йил. Одамлар янги йилни совуқ уйда, шам ёруғида кутиб оладими? Ушбу саволга Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев жавоб берди. 

“Байрам кунлари, хусусан, Янги йил куни электр энергиясига бўлган талаб сезиларди даражада пасаяди. Чунки мактаб, боғча, олийгоҳлар ишламайди. Кўпгина ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини тўхтатади. Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг асосий қисми аҳолига ва айрим ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилади. Ўйлайманки, Янги йил куни электр таъминотида ҳеч қандай муаммолар юзага келмайди”, дейди Хўжаев.

Шунингдек, унинг қайд этишича, агар жойларда авариявий ҳолатлар юзага келадиган бўлса, туну кун ишлайдиган ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган ва ҳар қандай локал муаммолар тезкорлик билан бартараф этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

434

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг