Янги йил кечаси қайси ҳудудларда қор ёғиши мумкинлиги айтилди
Бу қизиқ
−
30 Декабрь 2022
29285Эртага, 31 декабрь куни 7 вилоятда қор ёғиши кутилмоқда. Янги йил кечасида эса фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда Гилрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Бугун, 30 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 4-9 даража илиқни ташкил этади.
Эртага, 31 декабрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Бухоро, Навоий вилоятларида эса ёғингарчилик фақат кечаси бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Янги йил кечаси фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.
1 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасида қор ёғади. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.
Кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади.
Дам олиш кунлари тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
LiveБарчаси