Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Жамият
−
22 Декабрь 2020
34353Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.
Янги йил байрами арафасидаги дам олиш кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони асосида белгиланади. Унга кўра, 2 январь, шанба куни 6 кунлик иш ҳафтасида меҳнат қилаётганлар учун ҳам дам олиш куни сифатида белгиланди.
Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Янги йил байрами арафасида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:
• 1 январь – жума;
• 2 январь – шанба;
• 3 январь – якшанба.
LiveБарчаси