2021 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Жамият
−
03 Декабрь 2020
29812Ўзбекистонликлар кириб келаётган 2021 йилнинг қайси саналарида қўшимча дам олиш кунларига эга бўлишлари маълум бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзолаган.
Унга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
- 2 сентябрь – пайшанба;
- 3 сентябрь – жума.
Шунингдек, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари этиб белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь