Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Жамият
−
23 Декабрь 2022
27595Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъий назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);
1 январь — якшанба (Янги йил байрами);
2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);
3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).
30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь