Янги йил байрамида қайси вилоятда қандай об-ҳаво бўлади?
Бу қизиқ
−
27 Декабрь 2022
46591Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида Янги йил байрамида қор ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қорақалпоғистон Рeспубликаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 29-30 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 31 декабрь-1 январда кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ -3 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 29-30 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 31 декабрь-1 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Навоий вилоятининг шимолида 29-30 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5даража илиқ, 31 декабрь-1 январда кечаси 10-15 даража совуқ бўлади.
Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, 29-30 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 31 декабрда кечга томон баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. 1 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, -3 даража илиқ, кундузи 29-31 декабрда 2-7 даража илиқ, 1 январда 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, 29 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 30 декабрь-1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, 29-31 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 1 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Рeспубликанинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 29-31 декабрда 0-5 даража илиқ, 1 январда 3 даража совуқ, -2 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси