Янги йил арафасида қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
26 Декабрь 2020
35160Гидрометеорология хизмати маркази жорий йилнинг 28-31 декабрь кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Қорақалпоғистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 28 декабрда 14-19° совуқ, 29 декабрда 12-17° совуқ, 30-31 декабрда 10-15° совуқ, кундузи 28 декабрда 0-5° совуқ, 29-31 декабрда 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 28 декабрда 0-5° совуқ, 29-31 декабрда 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 28 декабрда 2-7° совуқ, 29-31 декабрда 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28 декабрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ, 29-31 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 28 декабрда 2-7° совуқ, 29-31 декабрда 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 28 декабрда 2-7° совуқ, 29-31 декабрда 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 28 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 29-31 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28 декабрда кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ, 29-31 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 28 декабрда баъзи жойларда қор ёғади, 29-31 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 28-30 декабрда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчяиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3-8° совуқ, 29-31 декабрда кечаси 10-15° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади.