Янги Ўзбекистон университети ташкил этилади. Унда кимлар ўқийди?

Жамият 11386
image
-

Ўзбекистонда Кэмбриж таълим тизими асосида дарс бериладиган Янги Ўзбекистон университети ташкил қилинади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев “Тошкент беш ташаббус ҳаракати”даги нутқида маълум қилди.

Ёшлар билан очиқ мулоқотда қатнашган Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган янги университет ҳақида маълумот бериб ўтди.

“2021 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида Президент мактаблари фаолиятини бошлайди. Бу ерда Кэмбриж таълим тизими асосида дарс берилади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу ерга келганда масаланинг иккинчи томонини ҳам ўйладилар ҳа саволни ўртага ташладилар: Кэмбриж таълим тизими бўйича ўқишни битирган болалар қаерда ўқийди? Шу мақсадда Ўзбекистонда Янги Ўзбекистон университетини ташкил қилиш бўйича дастлабки қадамлар ташланди”, деди Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 21 май куни Тошкент шаҳрида 5 ташаббус ҳаракати старт олди. Ҳаракат доирасида беш кунлик тадбирлар режалаштирилган. Фестивалнинг очилиш маросимида Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари Бехзод Мусаев, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 518
Рейтинг: 3
t
×