“Янги Ўзбекистон” массивларини қуришга қарийб 1 000 гектар ажратилди

Жамият

image

Ўзбекистон бўйлаб “Янги Ўзбекистон” турар-жой массивларини қуриш учун 992 гектар ер майдони ажратилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қурилиш вазирлиги берган маълумотларига кўра, ҳозирда 2022 йилда уй-жойлар қуриш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бунда, Фарғона вилояти Боғдод туманида барпо этилган “Мурувват” массиви намунаси асосида барча ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш кўзда тутилмоқда.

Ҳокимликлар билан биргаликда 30 та массив учун 992 гектар ер майдони танлаб олинган. Уларда кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа, бозор инфратузилмаси ва муҳандислик объектларини жойлаштириш бўйича бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Мазкур лойиҳага кўра, келгуси йилда 2 минг 191 та уйлар жумладан, 56 минг хонадон, 27 та мактаб, 40 та боғча, 25 та оилавий поликлиника ва 120 дан ортиқ савдо-маиший хизмат мажмуаси қуриш кўзда тутилмоқда.

“Бугунги кунда тегишли фармон лойиҳаси билан ер ажратиш, бош режа ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш, буюртмачи ва пудратчиларни аниқлаш, молиялаштириш, ипотека кредитларини ажратиш, металл ва цемент билан таъминлаш, муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилма объектларини қуриш масалалари ҳал этилмоқда”, дейилади хабарда.

Яна бир маълумот, ушбу уйлар қурилишида рейтинги 3 та “С”дан юқори пудрат ташкилотлари иштирок этади. Бугунги кунда бу каби салоҳиятли пудрат ташкилотлари сони 4 минг 876 тани ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

313

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг