Янги Ўзбекистон қандай бўлиши керак? Мирзиёев жавоб берди
Жамият
−
31 Август 2022
9930Президент Шавкат Мирзиёев илгари сураётган “Янги Ўзбекистон” қандай бўлиши керак? Ушбу саволга бугун, 31 август куни Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тантанали маросимда Президентнинг ўзи жавоб берди.
У сўзи аввалида “Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан”, дея алоҳида урғулади.
“Шу ўринда Янги Ўзбекистон қандай бўлиши керак деган саволга бутун халқимиз билан жавоб топиб, амалий ҳаракатларимизни бошлашимиз зарур”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Унинг таъкидлашича, Янги Ўзбекистон:
• ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имконият берадиган;
• одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароит мавжуд бўлган;
• ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқароларнинг ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенг бўладиган;
• тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур шароитлар яратилган давлат бўлиши керак.
“Биз сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, дейди Мирзиёев.
LiveБарчаси