“Янги Ўзбекистон” даврида қанча коррупциявий ҳолат аниқлангани очиқланди

Жамият 8166
image

АОКАда Адлия вазири Русланбек Давлетов, Бош прокурорнинг биринчи  ўринбосари Баҳриддин Валиев, Олий суд, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ҳамда тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган Фармон ва қарори юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу матбуот анжуманида Бош прокурор биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев охирги 4 йилда коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳақида маълумот берди. Валиевнинг сўзларига кўра, охирги 4 йилда 9546 нафар шахс томонидан турли хилдаги коррупцияга оид ҳолатлар аниқланган. 

Ушбу жиноятлар оқибатида давлат ва фуқароларга 3 трилион 200 миллиард сўмга яқин зарар етказилган. Ушбу келтирилган зарарнинг қарийб 90 фоизи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, яъни тергов ва суд жараёнларида ундириб олинган.

Шоҳрух Олимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 276
Рейтинг: 3
t
×