“Янги Ўзбекистон” боғи орқали ўтган йўлда ҳаракат 3 кунга чекланади
Жамият
−
29 Август 2021
16577Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ қисмида, Қибрай туманида барпо этилган “Янги Ўзбекистон” боғида мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 31 август ҳамда 1-2 сентябрь кунлари мазкур боғ атрофида, Темур Малик ҳамда Оҳангарон шоҳ кўчалари кесишмасидан бошлаб “Махтумқули-Истиқлол” автомобиль йўли бўйлаб 4Р-12 "Бектемир-Чорбоғ" автомобиль йўлигача бўлган масофада транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин.
Тирбандликларни олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь