“Янги Ўзбекистон” боғи атрофидаги айрим йўллар автотранспортлар учун вақтинча ёпилди
Local
−
31 December 2021 9141 1 minute
2021 йил 31 декабрь ҳамда 2022 йил 1 январь кунлари “Янги Ўзбекистон боғи”га олиб борувчи айрим йўлларда автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.
ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, “Янги Ўзбекистон” боғига олиб борувчи Махтумқули ва 4P12 йўлларида автотураргоҳлар ташкил этилади.

Бу чоралар мамлакатнинг бош арчаси ўрнатилган “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрувчи фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, 2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 10 январь кунига қадар Бўстонлиқ туманининг "Амирсой" тоғли дам олиш масканларига олиб борувчи йўлда хавфсизликни ва йўлнинг ўтказувчанлик имкониятини инобатга олган ҳолда вақтинча бир томонлама ҳаракатланиш ташкил этилади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August