Тошкентдан янги уй сотиб олганда тўланадиган 5 фоизлик ставка бекор бўлди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, Ўзбекистонда доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мулк сотиб олинганда мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун шартнома суммасининг 5 фоизи миқдордаги давлат божининг алоҳида ставкаси чиқариб ташланди.

Маълумот учун, ушбу қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенати томонидан 11 май куни маъқулланганди.


Rate Count

173

Rating

3

Rate this article

Share with your friends