“Янги Тошкент”ни кимлар қуради?
Жамият
−
27 Октябрь 2022
17023“Янги Тошкент”нинг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси туркиялик ҳамда нидерландиялик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Бу ҳақда “ТошкентБошПланЛИТИ” ДУК Шаҳарзослик ва илмий лойиҳалар бўйича директор ўринбосари Саидаъзам Шарипов QALAMPIR.UZ`га маълум қилди.
Унинг айтишича, Ўзбекистон пойтахтининг бош режасини лойиҳалаштириш хорижий мутахасислар билан ҳамкорликда, халқаро тажрибани, хусусан, Туркия ва Нидерландия тажрибасини ўрганган ҳолда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, янги шаҳарнинг жамоат биноларини лойиҳалаштиришни халқаро даражадаги меъморчилик ташкилотларига топшириш режалаштирилган.
“Янги Тошкентда қуриладиган асосий биноларни халқаро ном қозонган, бизни ҳудудимизни яхши таниган архитектура ташкилотлари ва архитекторларга лойиҳалаш учун бермоқчимиз. Улар билан яқиндан алоқа ўрнатиб, шу бўйича музокаралар олиб боряпмиз. Ҳозирча Фостер, МAD, ОMA каби архитектура ташкилотлари билан келишув жараёнидамиз”, дейди Шарипов.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ҳукумат Ўзбекистон давлат санъат музейи биносининг реконструкция иши, ва қўшимча янги биноси қурилишини япониялик архитектор Тадао Андога топширган эди.
Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси “Янги Тошкент” концепцияси билан мутаносиб тайёрланган. Бу янги шаҳар пойтахтнинг шарқий қисмида, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилади. 500 минг аҳолига мўлжалланган бўлади.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси