Янги Тошкент аэропорти қуриладиган жойда бошқа лойиҳалар тақиқланади

Local

image

Янги Тошкент аэропорт учун мўлжалланган ҳудуддаги мавжуд мулклар қиймати асоссиз ошишининг олдини олиш мақсадида янги фойдаланувчиларга тақсимлаш, расмийлаштириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда қурилиш ишларини олиб бориш чекланади. Бу ҳақда Тошкент вилояти кадастр бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, қурилиш тақиқланиши билан бир қаторда, ҳудуд тўлиқ хатловдан ўтказилиб, турар ва нотурар жой бинолари ҳамда қишлоқ хўжалиги экинзорлари эгаларига етказиладиган зарарни қоплаш учун компенсация миқдори аниқланади.

Қўшимча қилинишича, ушбу аэропорт Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларида 1 300 гектар майдонда қурилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманлари туташ ҳудудида Янги Тошкент халқаро аэропорти қурилиши сабабли ҳудуддаги аҳоли кўчирилиши ва ушбу аҳолининг хонадонлари ва фермер хўжаликлари ҳудудидаги бино-иншоотларига компенсация тўлаб берилиши ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends