“Янги Тошкент” – 50 йил олдинга назар ташловчи лойиҳа
Бизнес
−
07 Ноябрь 2023
11462Бир йилдан ошди, пойтахтнинг шимолида янги туман бунёд этилиши эълон қилинди. Лойиҳа “Янги Тошкент” номини олди, уни ишлаб чиқишга энг яхши маҳаллий ва хорижий лойиҳачилар йўналтирилди. Бугун ушбу ҳудуд фаол ривожланмоқда ва яқинда у пойтахтнинг энг обрўли ва яшаш учун қулай ҳудудларидан бирига айланади.
“Янги Тошкент” лойиҳасини ишлаб чиқиш устида Ўзбекистон, Буюк Британия, Туркия, Хитой ва сингапурлик мутахассислар икки йилдан зиёд иш олиб бордилар. Уни 2045 йилгача амалга ошириш режалаштирилган. Ўша вақтгача Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғидаги 20 минг гектар ҳудудда ўрта қаватли, кўплаб каналлари, соҳилбўйлари, яшил ҳудудлари ва жамоат масканларига эга мегаполис қад ростлайди.
NRG компанияси “Янги Тошкент” ҳудудида иккита тураржой мажмуаси қурилишини маълум қилди. Шимолий қисмида, “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида, ўта замонавий Maftun Makon тураржой мавзеси, Жануби-ғарбда, Роҳат кўли ёнида эса комфорт-тоифадаги Zamon тураржой мажмуаси қад ростлайди.
Maftun Makon тураржой мавзеси ва Zamon тураржой мажмуаси жойлашган масканлар мисли кўрилмаган тезликда ривожланмоқда. Бу жойлар мамлакат раҳбарияти ва бизнесменларнинг диққат-эътибори марказида бўлиб, тез орада янги уйлар атрофида қулай лойиҳалаштирилган яшил мегаполис барпо этилади. “Янги Тошкент”ни “50 йил олдинга назар ташлаган лойиҳа” дейишлари бежиз эмас. Айнан шу сабабли ҳозир ўз келажагингизга манфаатли сармоя киритиш ва қурилаётган мажмуада хонадон сотиб олишнинг энг қулай вақти. Қолаверса, қурилишнинг бу босқичида нархлар бинолар битганидан кейинга қараганда анча паст.
Maftun Makon тураржой мавзеси
Maftun Makon тураржой мавзеси Янги Ўзбекистон кўчасида, пойтахтнинг энг жўшқин ривожланаётган ҳудудларидан бирида жойлашган. Мавзе бизнес-тоифадаги 49 та уй ва эконом-тоифадаги 26 та уйни ўз ичига олади. Сотувга бир, икки ва уч хонали, турли хил майдонга эга, таъмирсиз хонадонлар таклиф этиляпти, демак ўзингиз учун апартаментлар танлаб олиб, уларнинг дизайнини ўз дидингиз ва ҳамёнингизга қараб режалаштиришингиз мумкин. Уйлар ўртача қаватли – 5 дан 7 қаватгача, ўраб турган ландшафт билан уйғунлашади. Ҳар бир подъезд катта сиғимли юк-йўловчи лифти билан жиҳозланган. Юқори қаватлардан атрофдаги ажойиб манзара кўриниб туради ва бу манзаранинг гултожи – улуғвор Чимён тоғларидир.
Бинолар қурилишида тарих ва замонавийликни мужассамлаштиришга қарор қилинди. Ўзбек меъморчилик анъаналари бу ерда дадил дизайнерлик ечимлари ва илғор қурилиш материаллари билан уйғунлашади. Интерьеридан шарқона руҳ уфуриб турувчи жамоат масканлари ҳаётни енгиллатувчи ва бўлажак хонадонингизга осонгина етиб олишга имкон берувчи технологик ечимлар билан бойитилган.
Maftun Makon тураржой мавзесининг лойиҳаси комплекс бунёдкорликни назарда тутади. Бу эса, компания тураржойлардан ташқари, яқин атрофида барча муҳим ижтимоий ва маиший объектлар, жумладан 130 машинага мўлжалланган ёпиқ автотураргоҳ, автосалон, бизнес-авиация учун ихчам аэропорт бўлишининг режасини олганлигини англатади. Болалар учун бир қадамли масофада болалар боғчаси ва мактаб қурилиши, мажмуа ҳудудида эса – ўйин майдончалари ва сайилгоҳлар бўлиши кўзда тутилган.
Zamon тураржой мажмуаси
NRG Zamon тураржой мажмуаси “Янги Тошкент” туманининг нариги томонида, Роҳат кўли яқинида жойлашади. У турли қаватли: 8, 9 ва 12 қаватли уйларни бирлаштиради. Қурилиш тўрт босқичда бўлиши режалаштирилган ва ҳозирда биринчиси фаол амалга оширилмоқда: шу пайтга қадар уйлар тўртинчи қаватгача кўтарилган.
Архитекторларнинг режаларига кўра, “NRG Zamon” ТЖМ қатъий ўлчанган, назокатли геометрик шаклларга эга ихчам кўринишга эга бўлади. Юмшоқ ранг ечимлари атрофдаги иморатлар билан уйғунлик касб этади, инновацион қурилиш материаллари ишлатилиши эса, апартаментларда яшашни қулай ва муаммосиз қилади.
Чунончи, масалан, қурилишда чидамли материаллардан вентиляцияли фасад технологияси қўлланилмоқда, ташқи ва хоналараро деворлар газоблокдан кўтариляпти, хонадонлар ўртасидаги деворлар ғиштдан бўлади.
Қурилишнинг биринчи навбати доирасида олтита тураржой блокларини барпо этиш режалаштирилган: учта 12 қаватли – жами 162 хонадон, иккита 9 қаватли – жами 64 хонадон ва битта 28 хонадонли, 8 қаватли бино. Шу тариқа, янги ТЖМ 254 та бахтли оила учун янги уй бўлади. Резидентларга қулай бўлиши учун Zamon ТЖМда 104 ўринли ёпиқ автотураргоҳ, велотураргоҳ, мавсумий ашёларни сақлаш учун boxroom бўлиши кўзда тутилган.
Лойиҳа қулай жойлашувли ва пухта ўйланган майдонларга эга 11 та тижорат ҳудудларини ўз ичига олади, улар ижтимоий-маиший соҳа: кафе, дорихоналар, банк филиаллари, клиника ёки кимёвий тозалаш шохобчаси учун мўлжалланган. Лойиҳани ихчам кўл, барбекю ҳудуди, workout, болалар ўйингоҳларига эга кўкаламзор маконлар бойитади.
Хонадонлар таъмирга тайёр, оқ сувоқ ҳолатида тақдим этилади. Кириш эшиклари, радиаторлар, деразалар, хоналараро деворлар ўрнатилган, интернет учун кабель олиб кирилган бўлади. Бундай ечимнинг афзаллиги шундаки, сизга стандарт намунавий хонадон тутқазилмайди, балки ўз таъбингизга мос дизайнда таъмирлаш имкони берилади.
NRG Zamon пойтахтнинг осуда, лекин тез ривожланаётган, қулай транспорт қатновига эга ҳудудида жойлашган. Ён-атрофда бир нечта болалар боғчалари, мактаблар, супермаркетлар ва бозорлар, иккита масжид, боғ мавжуд.
Бугун янги ТЖМлардан бирида хонадон харид қилиб, сиз оилангиз учун барқарор ва қулай келажакни таъминлайсиз.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси