Янги Ташқи ишлар вазирининг биринчи телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди
Жамият
−
31 Декабрь 2022
17457Бугун, 31 декабрь куни янги тайинланган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилди.
Озарбайжон ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидовни масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаган.
Томонлар, шунингдек, яқинлашиб келаётган 2023 йил билан ҳам бир-бирини қутлаган.
Ўзбекистон-Озарбайжон кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга ўзаро тайёрлик тасдиқланди.
“Вазирлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар ва бўлажак тадбирлар жадвалини келишиб олдилар”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 30 декабрь куни Владимир Норов ўрнига Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди. У бундан олдин Халқ таълими вазири бўлиб ишлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь