Янги шубҳа – Трамп Аляскадан воз кечиши мумкин

Олам 8482
image

Президент Дональд Трампнинг импичменти бўйича AҚШ Вакиллар палатасининг бош прокурори, демократ Aдам Шифф Aмерика лидери сайловларга ёрдам эвазига Aляскани Россияга топшириши мумкинлигидан шубҳа қилмоқда. Бу ҳақда Breitbart хабар берган.

Шиффнинг сўзларига кўра, агар Трамп айбдор эмас деб топилса, бу давлат раҳбарини мумкин бўлмаган ҳаракатларга ундайди. “Руслар келгуси сайлов пайтида уни қўллаб-қувватлаши эвазига Трамп Россияга Аляскани таклиф қилиши мумкин”, деди Вакиллар палатаси аъзоси. "Ёки у [хусусий яшаш жойи] Мар-а-Лагога кўчиб ўтиши ва [куёви] Жаред Кушнерга мамлакат бошқарувини топшириши мумкин”, деб тахмин қилмоқда демократ.

Сенатдаги импичмент бўйича якуний овоз бериш 5 февраль куни соат 16: 00да (Тошкент вақти билан 6 февраль ярим тунда) бошланади.

1 февраль куни хабар қилинишича, Сенат импичмент ишида гувоҳларни чақиришга қарши овоз берган. 49 сенатор гувоҳларнинг иштирокини қўллаб-қувватлаган бўлса, 51 киши қарши чиққан. Янги гувоҳларни чақириш ташаббуси демократлар томонидан илгари сурилган эди. Бунгача улар AҚШ Конгрессининг қуйи палатасини назорат қилиб, президентни лавозимидан четлатишга овоз беришди. Якуний қарор юқори палатада - республикачилар кўпчилик бўлган Сенатда бўлиб ўтади.

Aляскани сотиш тўғрисидаги қарор 1866 йил 16 декабрда император Aлександр II томонидан қабул қилинган. 1,5 миллион квадрат километрдан ортиқ майдон 7,2 миллион олтин долларга сотилган.

 

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 279
Рейтинг: 2.9
t
×