Янги лавозимга тайинланган Комилов Қобулга борди
Олам
−
19 Июнь 2022
12239Бугун, 19 июнь куни яқиндагина Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимини эгаллаган Абдулазиз Комилов Афғонистон пойтахти Қобулда мамлакат Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий билан учрашди. Бу ҳақда “Толибон” матбуот котиби ўринбосари Зийи Аҳмад хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон делегацияси таркибида Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашев ҳам бор.
Музокараларда савдо ва транзит соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари кўтарилиб, хавфсизлик билан боғлиқ вазият муҳокама қилинган.
“Ўзбекистонга афғонлар билан сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдираман”, деган Муттақий.
Шунингдек, Муттақий Афғонистон бўйича июль ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этиш учун таклиф қилинган.
Бундан ташқари, “Толибон” томони Ўзбекистонга Савдо вазирлиги вакиллари бошчилигидаги делегацияни юбориш истагини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов жорий йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимини эгаллаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь