Янги LADA Largus савдоси бошланди
Бизнес
−
15 Апрель 2021
25901LADA UZBEKISTAN Largus Cross янги авлод автомобиллари савдоси бошланганини эълон қилади.
LADA Largus Cross — универсал автомобиль бўлиб, унда ҳар кунги сафарлар учун ҳам, узоқ саёҳатлар ва иш учун ҳам барчаси муҳайё. У ўз синфидаги учинчи ўриндиқлар қаторига эга ягона 7 ўринли универсал автомобиль.
Янги Largus Cross замонавий LADA услубидаги ташқи ва ички дизайнга эга бўлиб, ташқи кўриниши томонлама ҳам ўзгарди. Aвтомобилнинг олд бампери, капот ва олд қанотлари, радиатор панжараси, ёритиш чироқлари, ғилдирак дисклари ва ташқи кўзгулари оригинал кўринишга эга. Буларнинг барчаси биргаликда иш ва саёҳатлар учун мос автомобилга савлатли, замонавийроқ ва эътиборни тортадиган кўриниш бағишлайди.
Қулайлик жиҳатидан олиб қараладиган бўлса, янги Largus Cross янгиланган асбоблар панели ва мултирул, орқа кўриниш камераси, навигацияга эга ва Apple Carplay/Android Auto сервисларини қўлловчи мултимедиа, кучайтирилган шовқиндан ҳимоя, олд ойна ва орқа ўриндиқларни иситиш тизими, ёмғир ва ёруғлик датчиги, буюмларни сақлаш бўшлиғига эга. Шунингдек, машина қўлни қўйиш тиркаги, яхшиланган шакл ва янги қопламага эга янги олд ўриндиқлар, круиз-назорат тизими, эргономикаси яхшиланган 7 ўринли кенг салонга эга бўлди.
Базавий жиҳозланиш эса янги ускуналар билан бойитилган, масофадан бошқариладиган марказий қулф, йўналиш компьютери ва кундузги юриш чироқлари шулар жумласидандир.
Учинчи қатор ўриндиқларига эга LADA Largus Cross’нинг бошланғич баҳоси – 169 900 000 сўмдан бошланади.
Янги модел ҳақидаги батафсил маълумот – lada.uz сайтида.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь