Янги қурилган Сўх аэропортига дастлабки парвоз амалга оширилди

Жамият

image

Бугун, 1 ноябрь куни Фарғона халқаро аэропортидан “Humo Air” авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи ташиш самолётидан Сўх туманида қурилган аэропортга илк синов парвози амалга оширилди. Маҳаллий вақт билан соат 12:30 да Фарғонадан ҳавога кўтарилган лайнер, соат 13:10 да Сўх аэропортига келиб қўнди. Жавоҳир Маърупов командирлигидаги экипаж томонидан амалга оширилган парвоз муваффақиятли якунланди.

Барпо этилган ушбу аэропорт майдони 7 гектар бўлиб, узунлиги 700 метрни ташкил этади. Қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан 6,8 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Илк парвоз, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари томонидан кутиб олинди. Самолёт қайта Фарғонага парвоз қилган ва соат 14:07 да яна Фарғона халқаро аэропортига етиб борган.

Аэропорт қурилиши 2020–2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини ривожлантириш тўғрисидаги Президент қарори ижроси доирасида амалга оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг