Янги иш ҳафтасида об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
14 Август 2022
25169Гидрометеорология хизмати маркази жорий йилнинг 15-18 август кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-16 август куни кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража, 17 август куни кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража, 18 август куни кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-16 августда кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража, 17 августда кечаси 22-27 даража, кундузи 34-39 даража, 18 августда кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-16 августда кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража, 17-18 августда кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 15 августда 34-39 даража, 16-17 августда 35-40 даража, 18 августда 33-38 даража бўлади
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 15-16 августда 34-39 даража, 17 августда 32-37 даража, 18 августда 30-35 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 15-16 августда 27-32 даража, 17-18 августда 22-27 даража бўлади.
LiveБарчаси