Янги-Ангрен ИЭСдаги цехнинг ўзини осган раҳбари бўйича қўшимча маълумот берилди

Жамият

image

Аввалроқ Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаган цехнинг раҳбари ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Рспубликаси Бош Прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га марҳумнинг вафот этиши бўйича  терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганини маълум қилди.

Таъкидланишича, бугун, 23 январь куни, соат таҳминан 12:50 ларда, 1981 йилда туғилган фуқаро С.Ш. ўзи яшаган Ангрен шаҳар Нуробод қўрғонидаги хонадоннинг сомонхонаси шифти устунига арқон билан ўзини бўйин қисмидан осиб, жонига қасд қилиб, вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан ҳодиса содир бўлган жой ва мурда кўздан кечирилиб, С.Ш. нинг мурдасига нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Экспертнинг дастлабки маълумотномасига кўра С.Ш. нинг ўлимига бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан сиқилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлгани кўрсатилган. 

Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан С.Ш. нинг вафот этгани ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1237

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг