Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаган цехнинг раҳбари ўзини осиб қўйди
Жамият 23 Январь 18:24
12342
Аввалроқ портлаш содир бўлган Янги-Ангрен ИЭСда цех раҳбари лавозимида ишлаб келган 40 ёшли С.Ш. уйида ўзини осиб қўйиши оқибатида вафот этган. Ушбу маълумотни QALAMPIR.UZ манбалари тасдиқлади.
Маълум қилинишича, ИЭСдаги портлаш у раҳбарлик қиладиган цехда содир бўлган. Марҳум ИЭСда содир бўлган портлаш иши бўйича терговга жалб қилинган.
Ҳозирча цех раҳбарининг ўзини осишига нима сабаб бўлгани маълум эмас.