Янги 50 ва 100 минг сўмлик банкнотлар 5 кун кечикиб муомалага чиқарилди
Жамият
−
27 Декабрь 2021
10578Бугун, 27 декабрдан янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўм номиналдаги банкнотлар муомалага чиқарилди. Янги банкнотлар белгиланган муддатдан 5 кун кечикиб чиқарилди.
Янги банкнотлар мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг қадимий тарихига бағишланган.
Ўзбекистон Марказий банки янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотлар жорий йилнинг 22 декабридан чиқишини эълон қилганди. Афтидан бунга 50 000 сўмлик банкнотдаги хатолик сабаб бўлган.
Гап шундаки, Марказий банк янги банкнотларнинг дизайнини эълон қилгач, ижтимоий тармоқда 50 000 сўмлик банкнот намунасининг олд томонида “Ал-Ҳаким ат-Термизий” мақбараси тасвири туширилганлиги, аммо мақбара номи “Абу Исо ат-Термизий” деб хато ёзилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Марказий банк банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилиб, мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини билдирди.
Таъкидлаш керакки, 2017 йил ва 2019 йил намунасидаги 50 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди.
LiveБарчаси