Янги ҳафта доллар курси тушиши билан бошланади
Жамият
−
22 Декабрь 2023 9796 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,73 сўмга тушди ва 12 357,11 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 60,21 сўмга ошиб, 13 597,76 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси ҳам 0,18 сўмга кўтарилди, 134,72 сўмни ташкил этди.