Янги ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Бу қизиқ

image

Бугун, 25 апрель куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, Фарғона водийси вилоятларида атмосфера фронти ўтишида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Республиканиннг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати 24-28 даража атрофида бўлади.

Иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат 27 апрелда марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим туманларида баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.

27 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларида, 28 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳафта ўртасига келиб, Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига кундузги ҳаво ҳарорати 27-32 даражагача кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

634

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг