Янгиҳаётда “Газель” ва Spark тўқнашди
3-саҳифа
−
28 Декабрь 2023
653328 декабрь куни Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида "Газель" ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Унга кўра, бугун соат 04.55 лар атрофида Янгиҳаёт тумани Қипчоқ-Софдил кўчалари кесишмасида 1987 йилда туғилган Ф.Р.га тегишли "Газель" ва 2000 йилда туғилган Д.М. бошқарувидаги Spark русумли автомобиль тўқнашиб кетган.
Оқибатда Spark автомашинаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
"Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Mercedes-Benz русумли автобус ва MAN юк автомобили тўқнашиши оқибатида 3 нафар йўловчи жароҳатланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь