Яна урушга ҳозирликми? Туркия ва Озарбайжон ҳарбийлари машғулотларни бошлади

Олам

image
0:00
0:00
download

Озарбайжон Туркия армияси билан қўшма оператив-тактик машғулот бошлади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, машқлар Озарбайжон армиясининг ҳарбий қисмлари жавобгар бўлган ҳудудларнинг умумҳарбий машғулот майдонларида ўтказилади.

Машғулотлардан асосий мақсад – Озарбайжон ва Туркия қўшинлари тезкор бўлинмаларининг ўзаро ҳаракатини яхшилаш ва жанговар самарадорлигини ошириш. Шу билан биргаликда, машғулотлардан тезкор бўлинмалар қўмондонлари ўртасида ҳарбий қарорлар қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш кўзланган.

Аввалроқ, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Озарбайжон билан мудофаа саноатида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллаганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг август ойида Озарбайжон ва Арманистон қуролли кучлари қўшма ҳарбий машқларни олиб борганди. Ўшанда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бундан бошқа маъно ёки фавқулодда ҳолат қидирмаслик, икки мамлакат ҳарбийлари ўртасида ҳамкорликдаги бундай машқлар ҳар йили ўнлаб ўтказилиши ҳақида гапирган. Бироқ орада бир ой ўтар-ўтмас Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги Қорабоғ уруши қайта оловланди. 30 йил давомида Арманистон ишғоли остида бўлиб келган ҳудудлар 44 кунлик қуролли тўқнашувлар натижасида Озарбайжон назорати остига ўтди. Ғарб ва Минск гуруҳи Туркияни Озарбайжонга қурол-яроғ етказиб беришда айблади. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев эса Арманистон билан урушда Бакуни қўллаб-қувватлаган ягона давлат Туркия бўлганини алоҳида урғулади. Бакуда ўтган ғалаба парадида эса Туркия Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этган эди. Парадда ҳарбийлар Озарбайжон ва Туркия байроқларини олиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг