Яна соат муҳокамаси: Тимур Ишметов 27 минг евролик Patek Philippe тақдими?
Жамият
−
21 Апрель 8934 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Марказий банк раиси Тимур Ишметов 27 минг евролик соат таққани муҳокама қилинмоқда. Тармоқ фойдаланувчилари эътиборига сабаб бўлаётган аксессуарни Темур Эшметов 2021 йилда Молия вазири бўлган пайтда бизнес журналисти Райан Чилкотга берган интервьюсида кўриш мумкин. QALAMPIR.UZ маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида регулятор матбуот хизмати билан боғланди.
Билдирилишича, Тимур Ишметов таққан соат муҳокама қилинганидек 27 710 евролик Patek Philippe Calatrava эмас, балки Tissot. Унинг 2021 йилдаги нархи тахминан 300-350 доллар атрофида бўлган, 2026 йилда тахминан 440 доллар атрофида сотилмоқда.

“Тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейди регулятор матбуот хизмати.
Шунингдек, тармоқ фойдаланувчилари ва оммавий ахборот воситаларидан нотўғри маълумотларни тарқатмаслик сўралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитасининг раҳбари Шерзод Қудбиев Президент селектори йиғилишида Breguet брендига тегишли, баҳоси тахминан 50 минг доллар турадиган соат тақиб боргани ва унинг бу ҳаракати тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Кейинроқ Шерзод Қудбиев муҳокамалар юзасидан муносабат билдириб, у жуда қадрли соат эканини, кўп нарсани эслатишини, лекин қандай бўлишидан қатъий назар давлат хизматчиси камтар бўлиши кераклигини айтиб чиқди.
Шунингдек, бунгача Маданият вазири Озодбек Назарбеков Андижонда бўлиб ўтган “Вазир ва ёшлар учрашуви”га қимматбаҳо пойабзалда боргани эътиборга тушган эди. Хусусан, вазир Озодбек Назарбеков мазкур учрашувга Hermes брендига тегишли, Европа ва АҚШда 1200 доллардан қиммат турадиган оёқ кийимда борган.
Live
БарчасиДеҳқонобод туманига сел келди
23 Апрель