Яна пора, яна Андижон, яна мактаб директори
3-саҳифа
−
09 Февраль 2022
13185Андижон шаҳрида мактаб директори Х.С. пора олаётган вақтда қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 февраль куни мактабнинг Ёшлар иттифоқи етакчиси С.А. ва ўқитувчи Н.Б. аризасига асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жалақудуқ туман бўлими ходимлари, вилоят ДХХ бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари иштирокида тадбир ўтказиган.
Аризачилар мурожаатида айтилишича, мактаб директори Х.С. ўқитувчи Н.Б.дан унинг бошланғич синфлардаги 12 дарс соатига 13 дарс соатини қўшиб, жами 25 дарс соати қилиб бериш эвазига 200 АҚШ доллари ҳамда 2022 йил январь ойида ишга келмаган кунлари учун жами 2.000,0 минг сўм пулларни беришини талаб қилиб, пулларни ўз хизмат хонасида олган.
Шунингдек, директор Х.С. С.А.дан уни шу мактабга маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинлаш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 100 АҚШ долларини жорий йилнинг 25 январь куни олган. Қолган 100 АҚШ долларини эса ўз хизмат хонасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Юқоридагиларга кўра, мактаб директори Х.С. таъмагирлик йўли билан такроран пора олишда ифодаланган хатти-ҳаракатларда гумонланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “а,в” бандларига асосан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь