Яна “чақнаш”. Бўстонлиқдаги кўп қаватли уйда ҳам газ портлади

Жамият

image

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Чорвоқ” қўрғонидаги 2 қаватли уйнинг хонадонларидан бирида бугун, 30 январь куни соат 08:20 ларда газ портлади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум бўлишича, юзага келган кинетик зарба натижасида хонадон девор ва шифтига шикаст етган.

“Воқеа жойига зудлик билан туман ФВ бўлими қутқарувчилари етиб борган. Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб,  шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса жойига вилоят ФВБ  раҳбарияти,  ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” ҳодимлари чиқишган” дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Нукус ва Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлагани ҳақида хабар берган эдик. Қорақалпоғистонда содир бўлган портлашда 5 нафар фуқаро вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг