Яна бир журналист теракт қурбонига айланди
Олам
−
13 Май 2019
18856Қобулда таниқли телевизион журналист аёл Мена Мангаль ўлдирилди. Маълум қилинишича, ҳужум эрталабки етти яримларга яқин Қобул бозори яқинида Мангаль такси келишини кутаётган бир вақтда юз берди.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, унга қарата икки нафар мотоциклчи ўт очган. Гувоҳлардан бирининг айтишича, ҳужум қилганлардан бири одамларни тарқатиш мақсадида ҳавога қарата ўқ узган, сўнг икки марта журналистнинг кўкрак қафасига қарата ўқ отган. Ҳар икки эркак ҳодиса жойидан қочиб кетишга муваффақ бўлди.
Мена Мангаль ўн йилдан ортиқ вақт давомида Афғонистондаги хусусий Ariana TV, Lamar ва Shamshad TV телеканалларида турли дастурларни олиб борган. Унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида афғон аёлларининг ҳуқуқлари, жумладан уларнинг ишлаш ва таълим олиш ҳуқуқлари муҳокама қилинган. У шунингдек, Афғонистон парламентида маданият бўйича маслаҳатчи лавозимида ишларди.
Яқинда Мангаль ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида 2017 йилда хоҳишига қарши равишда турмушга беришганини ёзган эди. Май ойи бошларида у эри билан ажрашишга муваффақ бўлди. Сўнгги вақтларда журналист аёл номаълум кимсалар ўлдириш таҳдиди билан хабарлар юбораётганини маълум қилган эди.
LiveБарчаси