Яна бир юлдуз футболчи Жаҳон чемпионатига бора олмаслиги мумкин

Спорт 3187
image

"Бавария" ҳужумчиси Садио Мане Германия чемпионатининг 14-тури доирасида "Вердер"га қарши учрашувда (6:1) жароҳат олди. Сенегаллик футболчи биринчи бўлимнинг 20-дақиқасида мураббий томонидан алмаштирилди. Унинг ўрнига Лерой Сане майдонга тушди.

Африкалик футболчининг жароҳати қай даражада жиддий эканлиги ҳозирча номаълум. Яқин орада Садио тиббий кўрикдан ўтади.

Маълумот учун, ЖЧ-2022 ноябрь ойининг иккинчи ярмида бошланади. Мане бошчилигидаги Сенегал терма жамоаси илк ўйинни 21 ноябрь куни ўтказади. Африка қитъаси термасининг рақиби Нидерландия бўлади.

Аввалроқ, франциялик футболчилар Поль Погба ва Н'Голо Канте мундиални ўтказиб юбориши маълум бўлганди.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×