Яна икки вазир мукофотланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудов “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Шунингдек, Энергетика вазирининг электр энергетикаси бўйича маслаҳатчиси Рўзиқул Облоқулович Райимов “Дўстлик” ордени билан, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Журабоевич Аълоев ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Иброҳимович Норқулов “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Тлеубаевич Оринбаев эса “Меҳнат шуҳрати” ордени билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Давлатович Қудбиев ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қўчқорович Қуранбоев “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ  Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Авезимбетович Шарипов “Дўстлик” ордени билан, Спорт вазири Адҳам Илҳомович Икромов эса Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими фахрий унвони билан тақдирланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Азиз Абдуҳакимов Жамшид Хўжаев Жўрабек Мирзамаҳмудов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made