Яна бир мамлакат президенти лавозимидан истеъфога чиқмоқчи

Олам

image

Жазоир Республикаси Президенти Абдулазиз Бутефлика кеча, 2 апрель куни мамлакат президентлиги лавозимидан муддатидан олдин истеъфога чиқмоқчилигини эълон қилди. Бу ҳақда Rambler ахборот агентлиги хабар тарқатди.

“Президент расман 2019 йилнинг 28 апрель куни ўз президентлик муддати якунлангач, истеъфога чиқади”, дейилади Жазоир раҳбарияти берган баёнотда.

Ушбу хабар эълон қилингач, минглаб жазоирликлар буни нишонлаш учун кўчаларга чиқишди.

Февраль ойининг охирида мамлакат президентилигига сайловлар арафасида мамлакатда оммавий норозиликлар келиб чиққан эди. Бу жараёнда 30 ёшгача бўлган ёшлар кўчага чиқиб, Жазоирда иқтисодий ислоҳотларнинг йўқлиги ва ишсизликнинг юқори даражада эканлиги сабаб намойиш ўтказишган.

Ўшанда намойишчилар 20 йилдан бери ўз лавозимини тарк этмаётган Бутефликанинг яна сайловларда иштирок этишига қарши бўлишган эди.

Маълумот учун, Абдулазиз Бутефлика президентлик лавозимини 1999 йилда эгаллаган. 82 ёшли давлат раҳбари жорий йилнинг 18 апрелида бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида бешинчи бор иштирок этиши кутилаётган эди. Лекин, ҳозирда унинг соғлиғи билан муаммолар келиб чиққани сабаб истеъфога чиқишни маъқул деб топган.

Қўшимча қилиш зарур, Абдулазиз Бутефлика 2013 йилда ўткир юрак-қон томир касаллиги – инсультни бошдан кечирган эди. У бир неча йилдан буён ногиронлар аравачаси орқали ҳаракатланади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жозоир

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар