Яна бир хонанда жаримага тортилди (видео)
3-саҳифа
−
04 Октябрь
39910Ижтимоий тармоқларда хонанда Осман Наврўзов автомобилни юқори тезликда ҳайдагани акс этган видео тарқалди. Йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтган хонандага нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Наврўзов кеча, 3 октябрь куни 197 км/соат тезликда ҳаракатланиб кетаётганида ўзи учун видео суратга олган.
“Билмасдан видеони сторисга қўйганим учун халқимиздан узр сўрайман ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларидан узр сўрайман. Бунақа тезликда қайта ҳаракатланмасликка ваъда бераман ва сизга ҳам буни тавсия қилмайман. Ўзимни ҳайдовчилик гувоҳномамни топширяпман. Бу тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борадилар”, дейди қўшиқчи.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳаракат иштирокчиларидан йўлларда белгиланган тартиб ва қоидаларга риоя этишларини сўради.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг Zeekr X автомобилида юқори тезликда ҳаракатланиб, буни бошқарув вақтида телефонида тасвирга олиб, Instagram саҳифасига жойлагани ҳақида хабар берилганди. Хонандага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128/3-моддасига кўра, БҲМнинг 9 баравари (3 млн 375 минг сўм) ҳамда кодекснинг 128/1-моддасига кўра, БҲМнинг 3 баравари миқдорида (1 млн 125 минг сўм) жарима тайинланди. У жами 4,5 миллион сўм жаримани 15 кун ичида тўласа, 50 фоизлик чегирма қўлланилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь