Яна бир давлатда коронавирус аниқланди
Олам
−
30 Январь 2020
14028Бу вирусни вужудга келганига бир ой бўлар бўлмас аллақачон 20га яқин давлатга “ташриф буюришга” улгурди.
Бугун эса Филиппинда пневмонияни келтириб чиқарадиган коронавируснинг янги турини юқтиришнинг биринчи ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда бугун, 30 январ куни соғлиқни сақлаш вазири Франсиско Дюке маълум қилди.
Бўлим бошлиғининг таъкидлашича, касалланган одам Хитойнинг Ухань шаҳридан бир ҳафта олдин келган 38 ёшли Хитой фуқароси бўлган. Айни пайтда у тиббий назоратда.
Умуман олганда, вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавируснинг янги тури тарқалиши муносабати билан 23 киши шифокорлар назорати остида турибди.
Пневмонияни келтириб чиқарадиган коронавируснинг 2019-nCоV янги тури 2019 йил декабр ойида Хитойнинг Хубеи провинциясида, Ухань шаҳрида вужуга келди. Ҳозирги вақтда ХХРда янги коронавирус билан касалланганлар сони 7700 кишидан ошди, улардан 170 нафари вафот этди.
Шарипов Нуруллоҳ
LiveБарчаси