Яна бир давлат Украина ерларига кўз тиккани айтилмоқда

Олам

image

Венгрия Украинадаги уруш фонида мамлакатнинг бир қисмини босиб олишни режалаштирган. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов "UAразом" телемарафони эфирида сўз очган. 

“Негадир у (Венгрия. – таҳр.) мамлакат ҳудудининг бир қисмини тортиб олиш мумкин деб ўйламоқда”, дейди Данилов.

Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби, шунингдек  Будапештни Украинадаги вазият тартибга солинганидан кейин юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар ҳақида огоҳлантирган.

Венгриянинг Украинадаги элчихонаси ўз навбатида, Facebook'даги саҳифасида Даниловнинг сўзларини танқид қилиб, жавоб берган.

“Венгриянинг Украинадаги элчихонаси Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Даниловнинг ватанимизга нисбатан баёнотларидан ғазабланди. Ушбу баёнотларда украиналикларда Венгрияга ва унинг халқига нисбатан нафратни қўзғатувчи асоссиз, ёлғон айбловлар мавжуд. Биз Венгрияга қарши айтилган ёлғон туҳматларни, шунингдек улар ортида турган ниятларни қатъиян рад этамиз ва қоралаймиз”, деб ёзилади элчихона хабарида.

Бундан ташқари, элчихона вакиллари "Украинанинг ваколатли раҳбарлари"дан тушунтириш талаб қилган ҳамда Даниловни сўзларидан воз кечишга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг