Яна бир давлат Туркиядан Bayraktar сотиб олмоқчи

Олам

image

Сербия Туркиянинг Bayraktar учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Сербия Президенти Александр Вучич “Олов қалқони” машғулотлари якунида маълум қилди.

"Биз вертолёт авиациясини кучайтирамиз, шунингдек учувчисиз учоқлар сонини кўпайтирамиз. Мен икки кун олдин [Туркия раҳбари Ражаб ] Эрдўған билан суҳбатда Bayraktar'ларни сўрадим ва сотиб олиш имкониятини қўлга киритишимиз ҳақида ваъда олдим”, дейди Президент.

Маълумот ўрнида, Сербия армиясининг “Олов қалқони” машқлари кеча, 9 апрель куни Пасулянске-Ливаде полигонида якунланган. Маневрларда 1 000 дан ортиқ киши, жумладан қуруқликдаги кучлар, авиация ва ҳаво мудофааси, 72-махсус кучлар бригадаси ва 63-ҳаво-десант бригадаси иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Bayraktar TB2 дронлари 2019 йил июнь ойида Ливияда, 2020 йил мартда Сурияда, 2020 йил июнь ойида Тоғли Қорабоғ урушида қўлланилганди, ҳозир эса Россия ҳужуми остида қолган Украина ҳам ушбу учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

866

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made