Яна бир давлат россияликлар учун чегарани ёпмоқчи

Олам

image

Норвегия ҳукумати Россия билан чегарада назоратни кучайтириш чораларини кўради, шунингдек, россиялик сайёҳлар учун мамлакатга киришни тақиқлаши мумкин. Бу ҳақда Норвегия Адлия вазири Эмили Энгер Мель маълум қилди.

"Агар керак бўлса, биз чегарани тезда ёпамиз. Ўзгаришлар имкон қадар тезроқ бўлиши мумкин", дейди Адлия  вазири Эмили Энгер Мель.

Қайд этилишича, Норвегия-Россия чегарасининг узунлиги 198 км.га етади. Тез орада ягона “Сторског” назорат-ўтказиш пунктида кучайтирилган хавфсизлик чоралари жорий этилади. Бугундан бошлаб чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатларини аниқлаш учун жиҳозланган полиция вертолёти Финмарк минтақаси осмонида патруллик қилишни бошлайди.

Аввалроқ, Финляндия россиялик сайёҳлар учун чегарани ёпиши мумкинлиги маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Норвегия ҳукумати Европа Иттифоқи томонидан 21 июль куни жорий этилган Россияга қарши санкцияларнинг еттинчи пакетига қўшилган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг