Яна бир давлат банклари “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди

Олам

image

Қирғизистоннинг тўртта банки Россиянинг “Мир” карталари билан операцияларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда бугун, 20 октябрь куни ТАСС агентлигига ушбу молия институтларининг мижозлар билан ишлаш бўлими маълум қилди, бу ҳақда уларнинг расмий сайтларида ҳам хабар берилди.

“Мир” карталарига банкнинг банкоматлари ва POS-терминалларида хизмат кўрсатиш тўхтатилганини маълум қиламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунганингиз учун ташаккур”, дейилади “Bank of Asia” сайтида эълон қилинган хабарда.

Республикада “Халқ банки”, “Демир Банк” ва “Қирғизистон” банки ҳам “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди. “Қирғизистон” банкининг веб-сайтида айтилишича, гап фақатгина баъзи Россия банклари берган “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатиш ҳақида бормоқда.

Аввалроқ “Компанион”, “Бакай банк” ва “Доскредобанк” Қирғизистонда “Мир” карталари билан операцияларни амалга оширишдан бош тортган эди.

Бундан олдин, Қозоғистон, Туркия ва Ўзбекистонда ҳам Россиянинг “Мир” карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг