Яна бир афсона Месси жамоасига қўшиляпти
Спорт
−
21 Июль 2023
9000Испаниялик ярим ҳимоячи Андрес Иньеста фаолиятини “Интер Майами”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Offsider” хабар берди.
Манбага кўра, 39 ёшли футболчи МЛС клуби билан шартнома борасида дастлабки келишувга эришган.
Иньестанинг собиқ жамоадошлари Лионель Месси ва Серхио Бускетс ҳам айнан Америка клубида тўп тепади.
Иньестанинг сўнгги клуби “Виссел Кобе” эди. Футболчи 2018 йилда Япония жамоасига эркин агент сифатида “Барселона”дан ўтганди. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда клуб сафида барча турнирларда 6 та ўйин ўтказди. “Виссел Кобе” билан Иньеста иккита соврин – Япония кубоги ва суперкубогини қўлга киритди.
LiveБарчаси